Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш нафақат қулайлик, балки масъулият ҳамдир. Йилдан-йилга аҳоли фаровонлиги ошиб, бу эса йўллардаги транспорт воситалари сонининг жадал ўсишига сабаб бўлмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда жисмоний шахслар томонидан 4 миллион 612,7 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган. Бу 2024 йилга нисбатан 441,5 мингтага кўп — яъни, бир йилда қарийб ярим миллион янги автомобиллар қўшилганини англатади (манба: Zamin.uz, 2025 йил 17 июль).
Мажбурий автосуғурта тизими ва унинг аҳамияти
Йўл ҳаракати жараёнида учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган мулкий ёки жисмоний зарарни қоплаш мақсадида давлат томонидан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тизими (қисқача — мажбурий автосуғурта) жорий этилган.
Бу тизим 2008 йил 21 апрелдаги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 июндаги 141-сонли қарори асосида амалга киритилган бўлиб, унинг мақсади — ЙТҲ натижасида учинчи шахсларга етказилган зарарларни қоплаш орқали фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашдир.
Нима учун ислоҳот зарур бўлди?
Сўнгги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан товонларнинг ўз вақтида тўланмаслиги ва зарарларни қоплаш лимитларининг етарли эмаслиги юзасидан кўплаб мурожаатлар бўлганлиги сир эмас.
2019 йилдаги 56 минг сўмлик суғурта мукофоти амалда зарарларни қоплашга етарли бўлмагани сабабли, айрим ҳудудларда суғурта компаниялари томонидан ушбу суғурта турини рақобат муҳитида кўрсатиш юзасидан қизиқиш пасайган. Юқоридаги ҳамда бошқа бир қатор омиллар сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарори билан мажбурий автосуғурта тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Тошкент шаҳар ҳудуди билан боғлиқ суғурта бозоридаги ҳолат
2023 йилда Тошкент шаҳри бўйича 865,0 мингдан ортиқ суғурта полиси расмийлаштирилиб, 80,5 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилган, 10,6 мингта суғурта даъвоси юзасидан мурожаатлар бўлиб, 77,9 млрд. сўм суғурта товони тўланган.
2025 йилнинг 9 ойида эса 1,54 млн. дона суғурта полиси расмийлаштирилиб, 129,5 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилган. Ушбу давир мобайнида 12,5 мингта суғурта мурожаатлар юзасидан 108,4 млрд. сўм миқдорида суғурта товони тўланганлиги қайд этилган.
Бундай ўсиш, аввало, аҳолининг “автопарки” кенгайиши, “қимматбаҳо” автомобиллар улушининг ортиши ва таъмирлаш нархларининг ўсиши билан боғлиқ деб қараш мумкин.
2026 йилдан янги лимитлар ва тарифлар
2026 йил 1 январдан суғурта пули 80,0 млн. сўм этиб белгиланади:
2019–2025 йилларда амалда бўлган шартларга кўра суғурта пули 40,0 млн. сўмни ташкил қилган. Шундан:
2019 йилгача амалда бўлган шартларга кўра суғурта пули 12,0 млн. сўмни ташкил қилган. Шундан:
Янги суғурта тарифлари асосида ҳисобланган суғурта мукофоти (01.01.2026 йилдан)
сўмда
| Транспорт тури | Тошкент ш. Тошкент в. | Бошқа ҳудудлар |
| Енгил | 192 000,0 сўм | 160 000,0 сўм |
| Юк | 336 000,0 сўм | 280 000,0 сўм |
| Автобус / микроавтобус | 384 000,0 сўм | 320 000,0 сўм |
| Мотоцикл / трактор / трамвай | 72 000,0 сўм | 000,0 сўм |
Мисолимизни шартли параметлари:
| Суғурта турини ислоҳ қилиш босқичлари | Суғурта пули | чекланган | чекланмаган | |
| 2019 йилгача | 12 000,0 | 161,7 | 388,0 | |
| 2019–2025 йй. | 40 000,0 | 56,0 | 168,0 | |
| 01.01.2026 йилдан | 80 000,0 | 192,0 | 384,0 | |
Суғурта пули (жавобгарлиги лимити) 2019 йилгача бўлган даврга нисбатан 6,7 баробарга ошган (12,0 млн. сўмдан 80,0 млн. сўмгача).
Бу ўзгариш фуқароларнинг мол-мулки ва ҳаёти/соғлиғи учун компенсация ҳажмини анча ошириш имконини беради.
Шу билан бирга, суғурта мукофоти (тариф) суғурта жавобгарлигига нисбатан мўътадил ўсган — фақат 1,2 баробарга (161,7 минг сўмдан 192,0 минг сўмга).
Бу суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасидаги манфаатлар мувозанатини сақлаган ҳолда ижтимоий адолат принципига мос равишда белгиланганини кўрсатади.
Суғурта қилдирувчиларга мазкур суғурта тури билан боғлиқ бир қатор фойдали эслатмаларни ёзишни лозим деб топдик.
Мажбурий автосуғурта бўйича муҳим ўзгаришлар ривожланиш босқичлари тўғрисидаги фикрларимиз якунида ҳайдовчилар учун мажбурий ушбу суғурта тури билан боғлиқ, кундалик суғурта билан боғлиқ жараёнларда дуч келишлари мумкин бўлган масалалрда эслатмалар бермоқчимиз.
Ушбу эслатмаларга амал қилишингиз, суғурта хизматлари истеъмолчиси сифатида манфаатларингизни ҳимоя қилади.
Ўмумий масалалр:
Суғурта мукофотининг 50% миқдорида сийлов қуйидагилари шахсларга берилади:
уруш фахрийлари, меҳнат фронти қатнашчилари, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар, Чернобиль фожиасидан жабрланганлар ва бошқалар.
Суғурта полиси бўлмаса жарима миқдори:
Мажбурий суғурта талабини бажармаслик БҲМнинг 1 бараваридан 3 баравари миқдоригача жаримага сабаб бўлади.
Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш тартиби (Europrotocol)
Йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) юз берганда, агар ҳодиса тан жароҳатисиз ва фақат икки автомашина иштирокида бўлса, ҳайдовчилар ЙТҲ ҳақидаги хабарномани мустақил равишда тузишлари мумкин. Бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқич. Ҳодиса вақтида — ҳайдовчилар амалга оширади
Мажбурий автосуғурта нафақат талаб, балки ҳимоядир. Суғурта полисини ўз вақтида расмийлаштиринг, қонун талабларига риоя қилинг ва йўлларда хавфсизликка эътиборли бўлинг!
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.