Эндиликда OpenAI’нинг маҳсулотларидан индивидуал юридик, тиббий ёки молиявий маслаҳатлар олиш мақсадида фойдаланиш мумкин эмас. Шунингдек, миграция ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ мавзулар ҳам чекловга тушди. Корхона таъкидлашича, бу ўзгаришлар янги эмас, қоидалар фақат янада аниқроқ ва тушунарли шаклга келтирилди.
Янгиланган талабларга кўра, ChatGPT эндиликда фойдаланувчиларга ҳуқуқий ва тиббий атамаларни тушунишга, умумий принциплар ва ҳужжатлар тузилиши билан танишишга ёрдам бера олади, аммо аниқ мутахассис тавсиялар бермайди.
Масалан, даволаш ҳақидаги сўровларга жавоб берганда ChatGPT даволаш механизми ва усулини тушунтиради, лекин дорилар ва дозаларни кўрсатмайди, аксинча фойдаланувчини шифокорга йўналтиради.
Илгари ChatGPT айрим қонун моддалари қўлланилишини изоҳлаб бериши, даъво ёки шикоятлар тайёрлашга ёрдам бериши, ишнинг суддаги истиқболини баҳолаши ва ҳуқуқий стратегияларни таклиф қилиши мумкин эди. Энди эса бундай ҳаракатлар тақиқланган.
Шунингдек, чекловлар молиявий соҳани ҳам қамраб олди. Илгари сунъий интеллект инвестиция стратегияларини тавсифлаб, хатар ва фойда даражасини баҳолай олар эди. Энди у фақат умумий иқтисодий тамойилларни тушунтириши мумкин, лекин аниқ инвестиция тавсияларини бермайди.
Шу тариқа, 2025 йилнинг охиридан бошлаб OpenAI расман ChatGPT’ни маслаҳатчи эмас, балки таълим воситаси сифатида яни фойдаланувчиларга умумий маълумот бериш ва саводхонликни ошириш учун мўлжалланган. Корхона таъкидлашича, яңги қоидаларни бузиш OpenAI хизматларига кириш чекланишига олиб келиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.