Ўктам Саломов олий таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўктам Саломов олий таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўктам Раҳимович Саломов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Ўктам Саломов 1977 йил Бухоро вилоятида туғилган. Техника фанлари доктори, профессор.

Ўктам Саломов Тошкент давлат университетини (1999), Париждаги Пьер ва Мари Кюри университетининг аспирантурасини (2004) ва Италиядаги Турин политехника университети нинг докторантурасини тугатган (2014).

У Андижон машинасозлик институти (2016−2019) ва Турин политехника университети (2019−2020)да ректор ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (2020−2021) каби лавозимларда меҳнат қилган.

Саломов тайинловга қадар 2021 йил 14 январдан бери Фарғона давлат техника университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.