“Олимпия шаҳарчаси”да навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди

“Олимпия шаҳарчаси”да навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди

Бугун Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди. Унинг доирасида мажмуанинг бугунги ҳолати ўрганилиб, яқин давр учун ишлаб чиқилган режалар муҳокама қилиб олинди.

Қайд этиш жоиз, “Олимпия шаҳарчаси”даги сув спорти марказида жорий йил бир қатор нуфузли мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Расмийлар ташриф давомида объектнинг техник ҳолати, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантиришга доир режалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш учун зарур бўлган тайёргарлик ишлари, жумладан, спорт жиҳозларини янгилаш, логистика ва тиббий таъминот масалалари юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.