Тошкент Иссиқлик электр маркази ҳудудида иссиқ сув сифати тўлиқ меъёрга келтирилди

Тошкент Иссиқлик электр маркази ҳудудида иссиқ сув сифати тўлиқ меъёрга келтирилди


Тошкент Иссиқлик электр маркази (ИЭМ) ҳудудида иссиқ сув сифати билан боғлиқ вазият тўлиқ барқарорлашди ва аксарият истеъмолчиларда кўрсаткичлар белгиланган меъёрларга келтирилди.

Сув намуналари корхонанинг ички лабораториясидан ташқари «Тошкент шаҳар сув таъминоти» кимё-бактериологик лабораториясида ҳам текширувдан ўтказилди. Расмий таҳлил баённомаларига кўра, кўрсаткичлар норматив талабларга тўлиқ мос келади ва сувдан фойдаланиш хавфсиз деб топилди.

Ҳозирда иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида шаҳар иссиқлик тизими корхоналари томонидан инфратузилмани янгилаш ва модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Иссиқ сув сифати бўйича муаммоларга дуч келаётган фуқаролар 1347 колл-маркази ёки махсус Telegram-бот орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.