Бундай ҳолатни, аввало, мавжуд биноларнинг асосий қисми ўтган асрнинг 1960–1970-йилларида қурилгани билан изоҳланмоқда. Ушбу иншоотларда иссиқликни сақлаш, энергия тежаш ва замонавий муҳандислик ечимлари етарли даражада жорий этилмагани сабабли энергия йўқотишлари юқори бўлиб қолмоқда.
Шу муносабат билан 2025 йилда энергия самарадорлиги соҳасида тизимли ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида алоҳида агентлик ташкил этилди. Янги тузилма олдига 2030 йилга қадар иқтисодиётдаги умумий энергия истеъмолини камида 20 фоизга, давлат муассасалари ва ижтимоий ташкилотларда эса 15 фоизга қисқартириш вазифаси қўйилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.