UFC президенти Макгрегор ва Чендлер жангини Оқ уйдаги кечада ўтказиш ғоясини рад этди

UFC президенти Макгрегор ва Чендлер жангини Оқ уйдаги кечада ўтказиш ғоясини рад этди

UFC жангчиси Майкл Чендлер ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Конор Макгрегор билан жанги ёзда, Оқ уйда ўтказиладиган UFC турнирида бўлиши мумкин, дея фикр билдирди. Шундан кейин UFC президенти Дана Уайт ушбу спортчилар ўртасидаги жангни ёзда Оқ уйда ўтказиш ғоясини кўриб чиқмаётганини маълум қилди.

“Йўқ. Бу гаплар бир неча йил олдин бўлган. Ҳозир улар ўртасидаги беллашув актуал мавзу эмас”, деди Уайт.

Шу билан бирга, Дана Уайт Макгрегорнинг умуман октагонга қайтишини истисно этмади.

“Конор қайтадими ёки йўқми — кўрамиз. Бу мавзуда анчадан бери гапиряпмиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади”, дея қўшимча қилди UFC президенти.

Маълумот учун, Оқ уйдаги турнир АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишлаб, 2026-йил июн ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.