Абдусатторов Chess.com платформасида ўтказилган расмий саралаш турнирида ғолиб чиқиб, йўлланма соҳиби бўлди.
Дастлаб 100 нафардан ортиқ шахматчилар ўртасида 9 турда иборат «швейцарча тизим»да ватандошимиз 7 очко билан пешқадам бўлди. Шундан сўнг 4 шахматчи плей-офф форматида ғолибни аниқлашди. Нодирбек ярим финалда эронлик Амин Табатабоий устидан 1,5-0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финалда эса Абдусатторов ҳиндистонлик Пранаф Венкатешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ғалаба орқали Нодирбек Абдусатторов чемпионатда қатнашиш аввалроқ қўлга киритган етти шахматчининг сафига қўшилди.
Шу тариқа, FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида қуйидаги гроссмейстерлар иштирок этишади:
Магнус Карлсен (Норвегия)
Левон Аронян (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Винсент Кеймер (Геряания)
Аржун Эригаиси (Ҳиндистон)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)
Ханс Ниманн (АҚШ)
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа FIDE ва Freestyle Chess томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган илк жаҳон чемпионати ҳисобланади ва у янги форматдаги биринчи жаҳон чемпионни аниқлаб беради.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.