Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими — suvnazorat.uz ишга туширилди.
Маълум қилинишича, мазкур ахборот тизими Президентининг қабул қилинган тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Электрон тизим орқали республикада сув хўжалиги соҳасида қонунбузилиши хавф даражасини таҳлил қилиш, сувнинг кунлик ҳисобга олиш журналларини электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди. Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан сувдан фойдаланиш қоидалари бузилишига доир фотосурат ва видеоёзувларни қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш механизми жорий этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.