Ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар керак — президент

Ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар керак — президент

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот соҳасига юқори касбий малакага эга, ёш ва талабчан раҳбарлар корпуси керак. Бу ҳақда сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тизимда хизмат ўташ чегараси полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёш бўлсада, ҳозир бу ёшдан ошган 300 дан ортиқ ходим раҳбарлик лавозимида ишламоқда.

Ваҳоланки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида раҳбар кадрларнинг барчасининг ёши 50 ёшдан кичик, деди давлат раҳбари

Шавкат Мирзиёев раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлигини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, йиғилиш ниҳоятда танқидий руҳда ўтмоқда. Президент бир қатор раҳбарлар ишдан бўшатилгани ва интизомий жавобгарликка тортилгани, шунингдек, талон-торожлик ҳолатлари ҳамда жиноятчилик даражаси юқорилиги ҳақида маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.