Миллий гвардияга янги қўмондон тайинланди

Миллий гвардияга янги қўмондон тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.

2020 йил 16 мартдан буён Миллий гвардия қўмондони лавозимида Рустам Жўраев ишлаб келаётганди.

Баҳодир Тошматов ҳақида


Баҳодир Тошматов (1964 йилда туғилган) Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини, Россия Қуролли Кучлари бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини, шунингдек, Фарғона давлат университетини тамомлаган. Ҳарбий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

У Туркистон ҳарбий округи қўшинларида қўмондонлик таркибининг турли лавозимларида хизмат қилган. 1992−1999 йилларда Мудофаа вазирлигида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, 1999−2008 йилларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари қўшинларига қўмондонлик қилган.

2008 йилдан 2011 йилгача мудофаа вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари, сўнгра 2011 йилдан 2013 йилгача Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимларида фаолият юритган. 2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

2017−2020 йилларда Миллий гвардия қўмондони сифатида хизмат қилган. 2020 йилнинг мартидан октябригача Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раиси бўлган, шундан сўнг Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.