Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президентининг тегишли қарорлари билан ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2025 йилнинг февралидан буён фавқулодда вазиятлар вазири эди.

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Қудратхўжаев янги лавозимда Аюбхон Раҳматуллаев ўрнини эгаллади.

Рустам Мирзаевия Жўраев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2020 йилнинг мартидан буён Миллий гвардия қўмондони эди.

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Жўраев янги лавозимда Даврон Назармуҳамедов ўрнини эгаллади.

Диёрбек Нематжонович Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У ҳозиргача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимида эди.

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Рустам Равшанович Мирзаев ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари эди.

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.