Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ўзбекистон етакчиси матбуот хизматига кўра, ташриф давомида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

«Музокараларда Ўзбекистон — Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади», — дейилади хабарда.

Томонлар сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлашни ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.