Тайсон Фюрининг навбатдаги рақиби маълум қилинди

Тайсон Фюрининг навбатдаги рақиби маълум қилинди

Саудия Арабистони томошалар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх 11 апрель куни бўлиб ўтадиган бокс оқшоми ҳақида маълум қилди.

Асосий жангда супер оғир вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фюри россиялик Арсланбек Маҳмудовга қарши жанг қилади. Жанг жойи кейинроқ маълум бўлади.

Тайсон Фюри профессионал рингдаги дебютини 2008 йилда ўтказган. Икки марта жаҳон чемпиони бўлган. 2024 йил декабрь ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида у украиналик Александр Усикка ютқазди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.