Уларни «Эсенбоға» халқаро аэропортида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва рафиқаси кутиб олди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида биринчи хонимлар иштирокида қисқа учрашув бўлиб ўтди.
Раҳбарлар Ўзбекистон-Туркия муносабатларини кенгайтириш борасида фикр алмашди. Бугун кечқурунроқ Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Анқара шаҳридаги тадбирлар доирасида Хатай вилоятининг Арсуз туманида «Ўзбекистон» турар жой мажмуасининг очилиш маросими ва Истанбулда ўзбек мактаби қурилишини бошлашга бағишланган маросим бўлиб ўтади.







© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.