Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 фоизга кўп. Мутахассислар бундай ўсишни сўнгги йилларда олий ва ўрта махсус таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий талабалар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда Ўзбекистон таълим муассасаларининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани билан изоҳламоқда.
Статистикага кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида энг кўп талабалар Ҳиндистондан келган — 17 241 нафар. Кейинги ўринларда Туркманистон (9 349 нафар), Тожикистон (2 904 нафар) ва Покистон (1 779 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, Хитойдан 1 428 нафар, Жанубий Кореядан 917 нафар, Қирғиз Республикасидан 912 нафар, Мисрдан 893 нафар, Филиппиндан 745 нафар ва АҚШдан 482 нафар фуқаро Ўзбекистонда таълим олиш учун келган. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса 3 011 нафар хорижий талабалар тўғри келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.