2 февраль куни Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари қурилишига тамал тоши қўйилди. Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Бухоро вилоятида Хитой Халқ Республикасининг “Wangneng Environment” компанияси иштирокида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилади. Лойиҳа Когон туманидаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудида жойлашади ва унинг қиймати 165 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Завод йилiga 547,5 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, 230 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Корхона ишга тушгач, ҳудудда қўшимча 150 та янги иш ўрни яратилади.
Маълум қилинишича, ҳар икки завод 2028 йилда фаолият бошлаши кутилмоқда. Корхоналар камида 30 йил давомида ишлаб, чиқиндилар ҳажмини камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Айни пайтда республикада Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқишга қаратилган заводлар қурилиши жадал давом этмоқда. Келгусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам шундай корхоналарни барпо этиш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.