Қонун лойиҳасига мувофиқ, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига, шунингдек, «Пробация тўғрисида»ги қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Улар орқали шартли озод этилган шахслар устидан пробация назоратини амалга оширишнинг аниқ ва тушунарли ҳуқуқий тартиблари белгилаб қўйилади.
Хусусан, суд томонидан белгиланган мажбуриятларни бажармаган шахсларга нисбатан шартли озод қилишни бекор қилиш ва уларни жазони ўташ учун қайта юбориш ёки қўшимча мажбуриятлар юклаш тартиби жорий этилади.
Шу билан бирга, ўз мажбуриятларини масъулият билан бажараётган шахсларга нисбатан қўйилган чеклов ва талабларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун судга тақдимнома киритиш имконияти ҳам назарда тутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.