Акрамжон Фозилов ПА департаменти бошлиғига биринчи ўринбосар бўлди

Акрамжон Фозилов ПА департаменти бошлиғига биринчи ўринбосар бўлди

Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда призидент матбуот хизмати.

Мазкур департамент раҳбари Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳисобланади.

Акрамжон Фозилов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, Вена (Австрия) ва Гент университетларида (Бельгия) таҳсил олган.

У 2021 йилдан 2022 йилгача Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциациясининг (EUROUZ) Тошкентдаги лойиҳа офиси раҳбари вазифасини бажарувчиси, 2024 йилгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида фаолият юритган.

Фозилов 2024 йил май охиридан буён фонд васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.