АҚШ президенти махсус элчиси Сержио Гор Ўзбекистон ва Қирғизистонга ташриф буюради

АҚШ президенти махсус элчиси Сержио Гор Ўзбекистон ва Қирғизистонга ташриф буюради

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 3−7 февраль кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.

Бишкекда Сержио Гор «B5+1» бизнес-форумида иштирок этади ва унинг доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Қўшма Штатларнинг етакчи бизнес вакиллари ва расмийлари билан учрашувлар ўтказади.

«Бишкек ва Тошкентда элчи Гор икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан ҳам учрашади. Қўшма Штатлар Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда бутун минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлайдиган инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга содиқ», — дейилади Давдепартамент хабарида.

Сержио Гор охирги марта Ўзбекистонга 2025 йил октябрь ойида келганди. Ташриф давомида у президент, унинг администрацияси раҳбари ва бошқа расмийлар билан учрашган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.