Давлат раҳбари «Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади».
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Исломободдаги шиалар масжидида жума намози вақтида портлаш содир бўлди. Оқибатда, сўнгги маълумотларга кўра, камида 31 киши ҳалок бўлди, 169 киши жароҳатланди.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас, бироқ хабарларда ҳодиса худкуш террорчи томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф содир бўлган воқеани қоралаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.