Соҳибжон Муродов Давактив директори бўлди

Соҳибжон Муродов Давактив директори бўлди

Ўзбекистон президентининг қарори билан Соҳибжон Ғофуржонович Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram каналида маълум қилди.

Соҳибжон Муродов бунгача «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш» АЖ директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ДАБАнинг аввалги раҳбари Акмалхон Ортиқов 26 январь куни ишдан олинганди. Шавкат Мирзиёев йиғилишда ҳозирда «Ўзбекнефтгаз» ва агентликда катта тафтиш кетаётгани, уларнинг фаолиятида миллиардлаб сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилганди.

Давлат раҳбарининг айтишича, ДАБАнинг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 млрд сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 млрд сўмга сотиб юборган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.