Ислом Махачев Марио Балотелли билан учрашди
Ярим ўрта вазн (77 кг гача) тоифасида UFC чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби, 34 ёшли россиялик Ислом Махачев таниқли футболчи Марио Балотелли билан учрашди ва ушбу учрашувдан олинган суратни эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, италиялик ҳужумчи Марио Балотелли 11 январь куни Дубайнинг «Ал-Иттифоқ» клуби билан шартнома имзолаган эди. Ўшандан бери у клуб сафида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмади.
Ҳужумчи «Ал Иттифоқ» билан икки ярим йиллик шартнома имзолади. Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 400 минг еврога баҳоламоқда.
Ислом Махачев UFC’даги навбатдаги жангида ҳозирча рақибга эга эмас ва тайёргарликни давом эттирмоқда. Бироқ миш-мишларга кўра, у Қамару Усмон билан жанг қилади.