Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, томонлар Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмасининг барқарор динамикасини, шунингдек, Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўли ва Қамбарота — 1 ГЭСи қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳалари бўйича биргаликдаги ишларнинг боришини мамнуният билан қайд этди.

Президентлар, шунингдек, жорий минтақавий кун тартиби бўйича фикр алмашди ва бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.