Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди

Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор, юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Gazeta манбалари.

Мир-Акбар Раҳмонқулов 1952 йил 5 октябрда туғилган, Тошкент давлат университети ва Свердловск юридик институтини (аспирантура) тамомлаган.

Фаолияти давомида у Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаган.

2024 йилнинг ноябрида президент Шавкат Мирзиёев томонидан сенатор этиб тайинланганди.

Раҳмонқулов 1998 йилда «II даражали Шон-шараф» ордени, 2002 йилда «Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан тақдирланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.