Кудратилла Туляганов Олмазор тумани ҳокими бўлди

Кудратилла Туляганов Олмазор тумани ҳокими бўлди

Кудратилла Асатуллаевич Туляганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.

Кудратилла Туляганов 1982 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йил Тошкент молия институти ҳамда 2016 йил Банк-молия академиясини тугатган.

У 2023 йилдан буён тайинловга қадар «Асакабанк» бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Туляганов мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётган Азизхон Умархонов ўрнини эгаллади. Умархонов шу йилнинг январь охирида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.