Юлия Рисюкова Таълимни ривожлантириш маркази раҳбарлигидан кетиб, ПАга ишга ўтди

Юлия Рисюкова Таълимни ривожлантириш маркази раҳбарлигидан кетиб, ПАга ишга ўтди

Юлия Рисюкова Васильевна Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди. Бу бўйича ПА раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши қабул қилинди.

Рисюкова шу муносабат билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. У 2025 йил 6 ноябрда бу лавозимга тасдиқланганди, унгача директор вазифасини бажарувчи бўлган.

Шахзодбек Курбаниязов Каримович эса Таълимни ривожлантириш маркази директори бўлди. Маркази Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил апрелдаги қарори билан ташкил этилган. Унинг 2022 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Трансформация ишлари бўйича проректори лавозимига тайинлангани маълум.

Юлия Рисюкова Таълимни ривожлантириш маркази раҳбарлигидан кетиб, ПАга ишга ўтди
Telegram: @NPU_UZ

Таълим марказига соҳа юзасидан кенг ваколатлар берилган. Хусусан, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини, шунингдек, ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш талабларини ишлаб чиқади.

Бир кун аввал Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди. У мактаб таълими вазири ўринбосари — педагогика университети ректори бўлди.

Умарованинг администрациядаги ўрнини Илхом Тохирович Сираджев эгаллади. Сираджев Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмаси лойиҳа координатори лавозимида ишлаб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.