Сенатор Тошкент шаҳри ҳокимига қаровсиз ҳайвонларни ҳимоялаш бўйича сўров юборди

Сенатор Тошкент шаҳри ҳокимига қаровсиз ҳайвонларни ҳимоялаш бўйича сўров юборди

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқовга сенаторлик сўрови юборди. Унда пойтахтда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парвариш қилиш учун питомниклар ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида маълумот сўралган.

Сенатор, хусусан, мавжуд бошпаналарнинг сони ва сиғими, ушбу соҳага ажратилаётган маблағлар миқдори, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорлик даражаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фаолларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар билан қизиққан.

Сенат матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, сўнгги йилларда бу мавзу энг долзарб масалалардан бирига айланди. Фуқаролик жамияти ва фаоллар ўз маблағлари ҳисобидан бошпаналар яратмоқда, ҳайвонларни парвариш қилиш, эмлаш ва даволаш билан шуғулланмоқда.

Тошкент шаҳрида қаровсиз ҳайвонларни сақлаш учун мавжуд инфратузилма етарли эмас. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларининг дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ишларига саволлар мавжуд.

Фуқароларнинг ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари қайд этилмоқда, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.