Шахмат. Мухаммадзоҳид Суяров ва Винсент Кеймер «Grenke Chess Open 2026» ғолиблари бўлди

Шахмат. Мухаммадзоҳид Суяров ва Винсент Кеймер «Grenke Chess Open 2026» ғолиблари бўлди

Германияда ўтказилган нуфузли «Grenke Chess Open 2026» фестивалида иккита йўналишда ғолиблар аниқланди.

Ўзбекистонлик шахматчи Мухаммадзоҳид Суяров классик йўналишда 3500 дан ортиқ иштирокчини ортда қолдириб 1-ўринни қўлга киритди. У мағлубиятсиз 9 турдан 8 очко жамғарди ва 20 000 евро мукофот совриндорига айланди. Бу йил Мухаммадзоҳид учун чиндан омадли кечмоқда — барқарор ўйинлари билан кетма-кет йирик турнирларда юқори натижаларни қайд этмоқда.

Винсент Кеймер эса «freestyle» йўналишида 7.5/9 натижа билан ғалаба қозониб, 2027-йилги FIDE Freestyle Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Иккинчи ўринни Максим Вашье-Лаграв (7.5/9), учинчи ўринни Магнус Карлсен (7 очко) эгаллади.

Юртдошларимиз «фристайл» йўналишида ҳам юқори натижаларни қайд этишди:

7-ўрин — Нодирбек Абдусатторов — 7 очко;
11-ўрин — Нодирбек Якуббоев — 6.5 очко;
18-ўрин — Шамсиддин Воҳидов — 6.5 очко;
80-ўрин — Афруза Ҳамдамова — 5 очко.

Манба: https://t.me/uzchesss

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.