Миллий инвестиция фонди маҳаллий компаниялар акцияларини бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент биржаларда савдога қўяди. Бу мамлакат иқтисодиёти учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. IPO жараёнига тайёргарликни халқаро “Franklin Templeton” компанияси амалга оширмоқда. Мутахассислар бу жараён орқали хорижий сармояларни жалб қилиш имкониятлари кенгайишини таъкидламоқда.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу қадамни очиқлик ва шаффофлик рамзи сифатида баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон глобал молиявий қоидалар асосида ишлашга тайёрлигини намоён этмоқда. Бу ташаббус миллий иқтисодиёт ривожида янги босқични бошлаб беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.