— Турнир биз кутгандек қизиқарли кечмаяпти. Гўё бошқа ўйинчилар аста-секин таслим бўлиб, Синдаровга хоҳлаганича ўйнашга имконият бераётгандек.
Аронян Синдаровнинг кучли томонларини ҳам алоҳида таъкидлади:
— У жуда тактик, жуда топқир ўйинчи. Энг муҳими, психологик жиҳатдан жуда барқарор. Агар унга ўзига қулай позициялар берилса, у ортга қарамайди ва ишонч билан ўйнайди.
У вариантларни қайта-қайта текшириб ўтирмайди, ўзига ишонади. Бу эса ўйинида яққол сезилиб туради.
Шунингдек, у Синдаровнинг шахсий фазилатлари ҳақида ҳам гапирди:
— У жуда самимий ва ёқимли инсон. Истеъдоди эса ҳаммага аён. Агар мен америкалик ўйинчилар учун мухлислик қилмаганимда, албатта унга мухлислик қилган бўлардим.
Аронян турнир олдидан Синдаровни юқори баҳолаганини ҳам айтди:
— Мен уни “яширин фаворит” деб ҳисоблаганман. Асосий фаворит сифатида эса Фабиано Каруанани кўрганман ва ҳануз шундай ўйлайман. Лекин баъзан битта мағлубият ҳаммасини ўзгартириб юборади.
Манба: https://t.me/uzchesss
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.