Ўтган турдаёқ мусобақа ғолиблигини қўлга киритган ўзбекистонлик шахматчининг хитойлик рақибига қарши ўйини дуранг натижа билан якунланди.
Жавоҳир турнирнинг 13-турида нидерландиялик кучли гроссмейстер Аниш Гирига қарши дона суриб, 57-юришда дуранг қайд этган эди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу Синдаров учун классик шахматдаги мағлубиятсиз 50-ўйини сифатида қай этилди. Бу ҳақда “Chess.com” нашри хабар берди.
Вей Ига қарши баҳсдаги дуранг натижани ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Синдаровнинг мағлубияциз серияси 51 тага етди.
У сўнгги бор 2025 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган Grand Swiss турнирида Максим Чепариновга имкониятни бой берган эди.
Шундан сўнг Синдаров 2025 йил ноябрь ойида FIDE Жаҳон Кубоги ғолибига айланди, 2026 йил январь ойида Tata Steel Chess турнирида Нодирбек Абдусатторовдан сўнг 2-ўринни эгаллади ва Номзодлар турнири якунланишига бир тур қолганида чемпионликни расмийлаштирди.
Ушбу турнирдаги ғалаба Жавоҳир Синдаровга амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини берди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.