Аёллар номзодлар турнири. Вайшали Рамушбабу чемпион бўлди, Бибисора Асаубаева 2-ўринни эгаллади

Аёллар номзодлар турнири. Вайшали Рамушбабу чемпион бўлди, Бибисора Асаубаева 2-ўринни эгаллади

Кипрда ўтказилаётган шахмат бўйича 2026 йилги аёллар ўртасидаги Номзодлар турнирида ғолиб номи аниқ бўлди.

Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисора Асаубаева 14-турда ҳиндистонлик Дивя Дешмух билан қора доналарда дуранг қайд этди. Ушбу баҳс 36-юришда якунланди. Бибисора 8.0 очко билан мусобақада 2-поғонани банд этди.

Ғолиблик эса Вайшали Рамушбабуга насиб этди. Ҳиндистонлик шахматчи 14-турда россиялик Катерина Лагно билан баҳс юритди ва ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, Вайшали 8,5 очко тўплади ҳамда шахмат тожи учун баҳсда иштирок этадиган бўлди. Амалдаги чемпионлик тожи хитойлик Жу Венжунга тегишли.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.