Роман Видоняк: «Биз Жавоҳир Синдаров билан эндигина икки босқичдан ўтдик. Олдинда яна иккитаси бор»

Роман Видоняк: «Биз Жавоҳир Синдаров билан эндигина икки босқичдан ўтдик. Олдинда яна иккитаси бор»

Жавоҳир Синдаровнинг мураббийи Роман Видоняк унинг Номзодлар турниридаги ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

— “Бу ҳали энг катта натижа эмас. Биз режамиздаги тўрт босқичдан иккинчисинигина якунладик.

Биринчиси Номзодлар турнирига чиқиш эди. Иккинчиси эса уни ютиш. Буни уддаладик. Энди навбат учинчи босқичга — жаҳон чемпионлиги учун матчга.

Энг қийини эса тўртинчи босқич бўлади: 2800 даражасига чиқиб, турнирларда доимий устунлик қилиш. Буни ўз вақтида Гарри Каспаров ва Магнус Карлсен қилган”.

Видонякнинг айтишича, бу даражага чиқиш учун вақт керак:

— “Бунинг учун камида икки йил жиддий ишлашимиз керак бўлади. Улар (Каспаров ва Карлсен) бу ёшда аллақачон тайёр эди, биз эса ҳали ҳам устимизда ишлаяпмиз”.

У тайёргарлик жараёнига ҳам тўхталди:

— “Бир йил ичида тўққизта йиғин ўтказдик. Улар асосан Мюнхенда бўлиб, ҳар бири 10–14 кун давом этади”.

Шунингдек, биз одатда компьютерсиз, шахмат тахтаси олдида ишлаймиз. Турли мавзулар бўйича тизимли тарзда мен тузган 40 мингга яқин машқларни бажарамиз. Мақсад — ўйинчининг фикрлашини ривожлантириш,” — дея тушунтирди Видоняк.

Манба: https://t.me/uzchesss

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.