“У ерда яқин дўстим бор” — Асаубаева Тошкентга сафари ҳақида гапирди

“У ерда яқин дўстим бор” — Асаубаева Тошкентга сафари ҳақида гапирди

Қозоғистонлик машҳур шахматчи, уч карра жаҳон чемпиони Бибисора Асаубаева Instagram саҳифасидаги обуначилари билан мулоқот чоғида Ўзбекистонга бўлган муносабати ва шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Ўзбекистонлик обуначилардан бири спортчига мурожаат қилиб: “Тошкентда ҳеч бўлганмисиз? Ўзбекистонда мухлисларингиз жуда кўп, айниқса, охирги икки ҳафта ичида улар янада кўпайди”, дея савол берган.

Бибисора ушбу саволга жавоб берар экан, Тошкент у учун бегона шаҳар эмаслигини таъкидлади:

“Мен Тошкентда кўп марта бўлганман. Охирги марта ўтган йилнинг декабрь ойида атиги бир кунга келган эдим. Шунингдек, менинг энг яқин дўстим ҳам Тошкентдан. Айтганча, таомларингиз жуда-жуда мазали!”, дея ёзади спортчи.

Асаубаева Ўзбекистондаги мухлислари сафи ростдан ҳам кенгайиб бораётганини тасдиқлади. Спортчининг таъкидлашича, ҳозирда кўплаб ишқибозлар ундан Тошкентда қизлар учун махсус учрашув ташкил этишни сўрашмоқда. Бибисора эса бу таклифларни кўриб чиқаётганини ва тез орада мухлислар билан юзма-юз мулоқот қилиши мумкинлигини билдирди

Бу савол бежиз эмас — айнан сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқларда Бибисора Асаубаева ва ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ўртасидаги дўстона мулоқотлар маҳаллий ишқибозлар эътиборини тортиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Маълумот учун, Бибисора Асаубаева Кипрда бўлган Номзодлар турнирида 8 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Жавоҳир Синдоров эса 10 очко билан муддатидан аввал ғолибликни ўзиники қилган эди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.