Ҳамюртимиз 10 май куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Унга ўша куни америкалик Аларенз Стантон рақиблик қилади. Мазкур тўқнашув ярим оғир вазн тоифасида (79,38 кг) бўлиб ўтиши ва 6 раунд давом этиши белгиланган.
Маълумот учун, Бойматовнинг рақиби А. Стантон профессионал рингда етарлича тажрибага эга. У ҳозирга қадар 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган ва фақат бир бор мағлубиятга учраган.

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.