Президентнинг маданият бўйича вакили тайинланди

Президентнинг маданият бўйича вакили тайинланди

Ғиёсиддин Режабов Қутбиддинович Ўзбекистон президентининг маданият масалалари бўйича вакили этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни давлат раҳбари имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Бунгача у Президент администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти сектор мудири лавозимида ишлаган.

Аввалроқ, 16 март куни Музаффар Камилов Президент администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида маълум қилинганди. Тайинлов муносабати билан президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.