Тошкентда ярим миллиард сўмлик олтин қуймаларини ноқонуний сотишга чек қўйилди

Тошкентда ярим миллиард сўмлик олтин қуймаларини ноқонуний сотишга чек қўйилди

Тошкент шаҳрида божхона органлари ходимлари тегишли хизматлар билан ҳамкорликда махсус операция ўтказиб, олтин қуймаларини сотишга уриниш вақтида зардўзлик дўкони эгасини қўлга олди.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотига кўра, эркак шартли харидорга учта қуймани сотиш вақтида қўлга тушган. Битим қиймати 10,6 минг долларга баҳоланган.

Кейинчалик ўтказилган тинтув давомида унга тегишли дўкондан умумий оғирлиги 201 грамм бўлган яна икки дона олтин қуймаси топилди.

Жами ноқонуний муомаладан умумий оғирлиги 334 грамм бўлган бешта олтин қуймаси мусодара қилинди. Уларнинг тахминий қиймати 502 миллион сўм атрофида баҳоланмоқда. Барча буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.