Суҳбат аввалида улар II Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини аввалги олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва устувор тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш, шунингдек, ҳудудлар даражасида фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

«Бу ғалаба — бизнинг умумий тарихимиз, умумий ғалабамиздир. Ва биз буни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бор бўлган жамики нарсани ёшларга етказиш лозим. Ёшлар тарбиясида ғалабанинг ўрни ҳам жуда катта роль ўйнайди… Ва мен бу ерда невараларимга, фарзандларимга, ўсиб келаётган авлодимизга уларнинг боболари қаҳрамон бўлганини айтиш учун турибман», — деди Мирзиёев бунга жавобан.
Ўзбекистон президенти, бундан ташқари, 9 май билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистонда жуда яхши ўтказилаётганини таъкидлаб, госпиталга қилган ташрифи чоғида у ердаги нуронийлар Путинга салом йўллаганини маълум қилди.
«Шуни етказиб қўймоқчиман — кўпчилик билан гаплашдим, госпиталга бордим. Москвага кетяпман десам, улар: „Владимир Владимировичга биздан салом етказиб қўя оласизми?“ дейишди. Улар буни мамнуният билан сўрашди», — деди Мирзиёев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.