Тайинловга қадар у Креатив индустрия паркини бошқарган.
Ҳасан Салиҳов 1987 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини ансамбль артисти, 2008 йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини драма театри ва кино актёри мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2006 йилдан Ўзбекистон Ёшлар театрида ишлаган. Шунингдек, у ArtCraft продакшнининг асосчиси ҳисобланади.

Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Президентнинг маданият масалалари бўйича вакили лавозимидан озод этилди. У бу лавозимни 29 апрелдан бери — икки ойдан сал кўпроқ вақт давомида эгаллаб келаётган эди.
Тайинловга қадар Режабов Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти шуъба мудири лавозимида ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.