Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида алмашишлар бўлди

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида алмашишлар бўлди

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Жумладан,

  • Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳоров маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов бўлса маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори бўлди. У 2025 йил майидан бери Болалар контентини ривожлантириш маркази директори сифатида ишлаб келаётганди.

Кинематография агентлигида бўлса Ахмедовга қадар Шухратулла Ризаев раҳбар эди.

Шунингдек, Санжар Бахтиёрович Бобожонов маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Мажитович Ахмедов ва Авазхон Бахадирович Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Абдуллаевич Мажидов ва Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бугун, шунингдек, Ҳасан Салиҳов президентнинг маданият бўйича вакили этиб тайинланди. Бунгача у Креатив индустрия парки директори лавозимида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.