Тўрт карра жаҳон чемпиони, “Ред Булл” пойгачиси Макс Ферстаппен эса биринчи айланада трассанинг нам қисмида бошқарувни йўқотиб, аварияга учради. Оқибатда у пойгани муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ландо Норрис ўз очколарини 159 тага етказиб, умумий жадвалда тўртинчи поғонага кўтарилиб олди. Пешқадамликни эса 242 очко жамғарган “Мерcедес” пойгачиси Андреа Кими Антонелли сақлаб турибди. Унинг жамоадоши Жорж Расселл ва “Феррари” аъзоси Люис Ҳемилтон ҳисобида 183 тадан очко мавжуд бўлиб, улар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Маълумот ўрнида, чемпионатнинг навбатдаги босқичи 4—6-сентябрь кунлари Италиянинг Монза шаҳрида бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.