Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқини қўллаш режалаштирилмоқда

Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқини қўллаш режалаштирилмоқда

Тошкент халқаро молия марказида (ТХММ) инглиз умумий ҳуқуқини қўллаш ва мустақил регулятор ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси лойиҳалар координатори Нодиржон Жўраев Silk Road Finance & Technology Forumда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) иштирокчилари ва муассасаларини тартибга солмайди. Марказ учун алоҳида тартибга солиш тизимини шакллантириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, ТХММ иштирокчилари Ўзбекистон ички бозорида молиявий ва бошқа хизматларни кўрсатиши мумкин бўлади. Бунинг учун Марказий банк билан ҳамкорликда зарур норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилади.

Ички бозорда фаолият юритишда компаниялар миллий қонунчилик, жумладан солиқ нормаларига амал қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.