Ўзбекистон терма жамоаси трек велоспорти бўйича Осиё кубогида 2 олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси трек велоспорти бўйича Осиё кубогида 2 олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилаётган трек велоспорти бўйича Осиё кубогидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Мусобақанинг биринчи кунида спортчиларимиз икки та олтин медальни қўлга киритди.

Самира Исмоилова индивидуал таъқиб пойгасида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар берди.

Терма жамоа ҳисобини яна бир олтин медаль билан Сергей Ростовцев тўлдирди. У эркаклар ўртасидаги Scratch йўналишида 150 очко натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.