Хорижга кетаётган болани мактабдан чиқариш учун энди онлайн ариза етарли

Хорижга кетаётган болани мактабдан чиқариш учун энди онлайн ариза етарли


Ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактабдан чиқариш хизмати my.gov.uz порталида тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди.

Аризани 18 ёшга тўлмаган ўқувчининг ота-онаси ёки васийси топшириши мумкин. Хизмат мактаб, лицей, коллеж ва техникум ўқувчиларига тааллуқли.

Хизмат бепул, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди. Зарур маълумотлар идоралараро электрон тизимлар орқали автоматик олинади.

Ариза болалар масалалари бўйича туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади. Қарор таълим ташкилотига келиб тушгач, ўқувчи 1 иш куни ичида электрон базадан чиқарилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.