Тошкентда кечаси 18–20°, кундузи ҳаво 33–35° гача исийди. Қисқа муддатли кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, ғарбдан 5–10 м/с тезликда шамол эсади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 30–35° бўлади.
Қашқадарё вилоятида кундузи ҳарорат 31–36° гача, Сурхондарё вилоятида 33–38° гача кўтарилади. Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кечаси 15–20°, кундузи 32–37° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳарорат 23–28° ни ташкил этади. Қорақалпоғистонда айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим ҳудудларда ғарбдан эсувчи шамол 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонли позёмка кузатилиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 30–35° гача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлади. Кечаси 12–17°, кундузи 23–28° бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.