Андижонда банк ходими хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш ваъдаси билан 5,5 миллион сўм олди

Андижонда банк ходими хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш ваъдаси билан 5,5 миллион сўм олди


Андижонда банк ходими фуқаронинг хорижга чиқишига қўйилган тақиқни 5,5 миллион сўм эвазига бекор қилишни ваъда қилган. У пулни олаётган вақтида ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, фуқарога нисбатан кредит қарздорлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан хорижга чиқишга чеклов ўрнатилган.

Тижорат банки ходими ушбу чекловни бекор қилишга ёрдам беришини айтган. Бироқ унинг бундай чекловни бекор қилиш ваколати бўлмаган.

У тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.