“Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларига 616 млн сўмдан пул мукофоти топширилади

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларига 616 млн сўмдан пул мукофоти топширилади

Мамлакатимизда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танловининг якуний босқич ғолиблари аниқланди. Республика бўйича 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этган ушбу беллашувда 208 та туман ва шаҳар бўйича биринчи ўринни эгаллаган 208 нафар ўқитувчи зафар кучди.

Ғолибларнинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари, яъни 616 миллион сўмлик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар эътирофи бўлган ушбу танлов педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ва таълим сифатини юксалтиришга хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.