Эркаклар ўртасидаги баҳслар
Ўзбекистон 1 — Туркия: 2,5:1,5
Ўзбекистоннинг асосий жамоаси тўртинчи турда Туркия вакилларини мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари билан дуранг ўйнаган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев ўз партиясида Ваҳап Санални маглуб этди ва жамоасига ғалабани келтирди.
Нодирбек Абдусаттов 0,5:0,5 Каан Ягиз Эрдоғмус
Жавоҳир Синдоров 0,5:0,5 Эдиз Гюрел
Нодирбек Ёқуббоев 1:0 Ваҳап Санал
Шамсиддин Воҳидов 0,5:0,5 Эмре Жан
Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Янги Зеландияни (2,5 1,5), учинчи жамоаси эса Яманни мағлуб этди (3,5 0,5).
Аёллар ўртасидаги баҳслар
Ўзбекистон 1 — Аргентина: 3:1
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистоннинг асосий жамоаси Аргентина терма жамоасини мағлуб этди. Умида Омонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова партияларни ғалаба билан якунлади. Гулдона Каримова ҳамда Афруза Ҳамдамова билан дуранг натижа қайд этди.
Афруза Ҳамдамова 0,5:0,5 Канбела бе Франциско Гуэемкабуру
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 1:0 Мария Хосе Кампос
Умида Омонова 1:0 Анапаола Борда Родас
Гулдона Каримова 0,5:0,5 Эрнестина Адам
Аёллар бўйича Ўзбекистоннинг иккинчи ва учинчи жамоалари эса Қирғизистон ва Кубага қарши ўйинларда имкониятни бой беришди.
Ўзбекистон жамоаларига 4-турда қуйидаги жамоалар рақиблик қилади:
Эркаклар
Ўзбекистон 1 - Венгрия
Ўзбекистон 2 - Филиппин
Ўзбекистон 3 - Австрия
Аёллар
Ўзбекистон 1 - АҚШ
Ўзбекистон 2 - Тунис
Ўзбекистон 3 - Мадагаскар
Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа қатнашмоқда: эркаклар гуруҳида 208 та, аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 28 сентябрга қадар давом этади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.