Тошкент осмонида кўринган ёрқин объект ракета парвози билан боғлиқ бўлиши мумкин

19 сентябрь оқшомида Тошкент осмонида ортидан узун ёрқин из қолдирган номаълум объект кузатилди. Ҳодиса шаҳарнинг турли нуқталарида видеога олинган.

Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти мутахассислари тарқалган тасвирларни ўрганиб, бу ҳодиса метеор ёки болидга ўхшамаслигини билдирди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кузатув вақти ва йўналиши ўша куни Хитойнинг Тайюань космодромидан учирилган Long March — 2D (Chang Zheng — 2D) ракетасининг парвози билан мос келмоқда.

Ушбу ракета PIESAT — 2 туркумидаги тўртта сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан.

Шу боис Тошкент осмонидаги ёрқин из ракетанинг юқори босқичи ёки учиришдан кейинги орбитал жараёнлардан бири билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.